Apple 10.5 дюймлик қуйи тоифа iPad тайёрлаяпти

Apple 10.5 дюймлик қуйи тоифа iPad тайёрлаяпти

Apple сентябрь ойида 10.2 дюймлик қуйи тоифа iPad'ни тақдим қилганди. Эндиги хабарларга кўра эса, 2021 йилнинг бошида ушбу девайснинг янгиланган, Apple A13 Bionic чипида ишловчи 10.5 дюймлик талқинини намойиш қилади.

Хабарда яна айтилишича, тўққизинчи авлод iPad'нинг корпуси ингичка ва енгилроқ бўлади, бироқ умумий дизайн жорий версия iPad'никидан деярли фарқланмайди. Тахминларга кўра, Apple 2019 йилги iPad Air'нинг форма факторидан фойдаланиши мумкин, сабаби ушбу қурилма ҳам енгил, ҳам ингичка эди.

Янги, тўққизинчи авлод iPad 4ГБ тезкор, базавий 64ГБ доимий хотирага эга бўлиши, олд пастки қисмда эски Touch ID уй экрани тугмасини сақлаб қолиши мумкин. Нархи 299 доллардан бошланиши кутилмоқда. Қиёс учун, ҳозирги версия қуйи тоифа iPad нархи 329 доллардан бошланади.

ЎҚИНГ: 6 ёшли болакай ўйинлар учун 16 минг доллар сарфлаб юборгани маълум бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.