Apple 15 дюймли MacBook Air ноутбукини ишлаб чиқармоқчи

Apple 15 дюймли MacBook Air ноутбукини ишлаб чиқармоқчи

Американинг машҳур Apple бренди 15 дюйм диоганаль экранли MacBook Air ноутбукини келаси йил ўтказиладиган WWDC 2016 дастурчилар конференциясида намойиш этади, деб хабар берди Macrumors нашри Тайваннинг Economic Daly News ахборот манбаига асосланиб.

15 дюйм дисплейли MacBook Air компания ноутуклари тарихида биринчиси. 13 дюймли ноутбуклар янги гаджетлар билан бойтилаётган бўлса, 11 дюймли, энг ихчам Air`нинг тақдири эса сўроқ остида ва у ультрапортатив MacBook ларнинг чиқарилиши билан тўхтатилиши ҳам мумкин.

MacBook Air ноутбукининг 2016 йилги кўриниши янгиланибгина қолмай, корпус ихчамлашади ва дизайни тўлиқ қайта ишланади, деб ёзади манба.

Маълумотларга кўра, ноутбук анонси келаси йилнинг июнь ойида WWDC 2016 да намойиш этилади, савдолар эса учинчи кварталда бошланади, нархи маълум эмас. Ноутбуклар Retina-дисплейларига эга бўладими-йўқми, бу ҳақида ҳам ҳозирча бирор аниқ маълумот йўқ.