Apple 20 апрелда маросим ўтказишини тасдиқлади

Apple 20 апрелда маросим ўтказишини тасдиқлади

Куни кеча Siri Apple'нинг кейинги маросими 20 апрелда экани ҳақида маълумот сиздирган эди. Энди эса купертинолик компания буни тасдиқлагани ҳолда 20 апрель куни Spring Loaded маросимини ўтказишини маълум қилди.

Маросим Купертинодаги Apple Park'дан жонли равишда Apple.com сайти ва YouTube'да Тошкент вақти билан 22:00 да эфирга узатилади.

Apple'нинг маркетинг бўйича катта Вице-президенти Грег Хосвияк ўзининг Twitter аккаунтига тизер видео юклади. Видеода кўринишидан қаламда чизилган Apple логотипи акс этган. Бундан маросимда янги Apple Pencil (қалам) намойиш қилинишини тахмин қилиш мумкин.



Келаси ҳафта ўтказилажак тадбирда mini-LED дисплей ва A14X чипига эга янги 12.9 дюймли iPad Pro ҳам оммага намойиш қилиниши кутилмоқда. 11 дюймли iPad Pro'нинг янгиланган талқини, янги iPad Mini, янги AirPods ҳамда AirTags кабилар ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган.

Барчасини бир неча кундан сўнг билиб оламиз. Тафсилотларни #SpringLoaded ҳештеги орқали биз билан кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Энди намойиш этиладиган iPad Pro ва iPad mini 6 илк «жонли» суратларда!