Apple AirPods – чинакам симсиз гаджет

Apple AirPods – чинакам симсиз гаджет

Кечагина iPhone 7 ва iPhone 7 Plus тақдимотида Apple 3,5 миллиметрли аудио слотни “ўлдирди”. Хўш, энди қандай қилиб мусиқа тинглаймиз?! Компания ҳали-ҳамон оддий стандарт наушникларни янги слотга махсус адаптер орқали улаш имкониятини сақлаб қолган. Бироқ, “олма” бундан-да яхши вариантни ўз мухлисларига таклиф этмоқда. Албатта, қўшимча тўлов эвазига. Гап айни вақтда кечаги тақдимотда намойиш этилган AirPods симсиз наушниги тўғрисида бормоқда.

Фойдаланувчилар ушбу гаджетни  iOS 10, watchOS 3 ёки macOS Sierra дастурида ишлайдиган Apple қурилмаларига шунчаки гаджет ғилофини очиш ва улаш тугмасига босиш орқали улашлари мумкин.

AirPods наушниклари аудио ва симсиз боғланишни таъминлайдиган W1 чипига уланган ҳолда ишлайди. Бунда Bluetooth технологияси ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир наушникка интерллектуал функцияларни бажариши учун акселлеротер ва оптик сенсорлар ўрнатилаган. Масалан, уларни қулоқдан олганингизда мусиқа ижроси автоматик тарзда тўхтатилади. Наушникларга микрофон ҳам ўрнатилган. Улар орқали телефонда суҳбатлашиш ва Siri сервисидан фойдаланиш мумкин.

Гаджетнинг нархи – 159 доллар ва у октябрь ойида сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!