Apple AirPods Lite устида ишламоқда (+нархи маълум бўлди)

Apple AirPods Lite устида ишламоқда (+нархи маълум бўлди)

Бугун кунда Apple иккинчи авлод AirPods'дан тортиб, янада ривожланган AirPods Мах'гача бўлган тўрт хил AirPods симсиз қулоқчинларини сотади. Гарчи AirPods дунёдаги энг машҳур симсиз қулоқчинлардан бўлса-да, улар унчалик арзон эмас. Бироқ, Haitong International Tech Research таҳлилчиси Жефф Пунинг сўзларига кўра, компания энди арзонроқ симсиз қулоқчинлар билан рақобат қилиш учун янги "AirPods Lite" номли янги маҳсулот устида ишламоқда.

Афсуски, ҳозирча унинг техник хусусиятлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас, лекин таҳлилчимизнинг айтишича унинг нархи бозордаги бошқа хитойлик таниқли смартфон ишлаб чиқарувчиларининг симсиз қулоқчинлари билан рақобатлашиш учун анча арзон бўлади. 2021 йилда AirPods 3 сотувга чиқарилиши билан Apple олдинги авлод AirPods 2'ни дўконларда 129 доллар нархда сақлаб қолди, AirPods 3 эса 169 доллар туради. Тахминларга кўра, AirPods қаторининг мутлақо янги модели – AirPods Lite 129 доллардан арзонроқ, эҳтимол 99 бўлиши мумкин.

Шунингдек, яна бир таниқли Apple таҳлилчиси, Минг Чи Куо ҳам ушбу хабарларни тасдиқлади ва қўшимчасига AirPods Мах'нинг янгиланган версияси ҳам "йўлда" эканлигини айтди.

Куонинг сўзларига кўра, ушбу янги AirPods'ларни Apple 2024 йилнинг иккинчи ярмида чиқаришни режа қилган. Бироқ, бу вақт жадвали 2025 йилгача ҳам чўзилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Барча iPhone 15 моделлари динамик оролга эга бўлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.