Apple AirPods’нинг яна бир кушандаси – Nubia Pods симсиз қулоқчини битта смартфон нархида сотилади!

  •   DiMaX
  •  549
  •  09.04.2019 10:35

Apple AirPods’нинг яна бир кушандаси – Nubia Pods симсиз қулоқчини битта смартфон нархида сотилади!

ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси куни кеча ўзининг симсиз қулоқчинини тақдим этди. Nubia Pods деб номланувчи ушбу гаджет купертинолик гигантнинг AirPods девайсига муносиб рақиб, дея баҳоланмоқда.

ЎҚИНГ: Apple’нинг яп-янги гаджети таъмирга умуман яроқсиз чиқди!

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Nubia Pods жуда қулай бўлиб, қулоқдан тушиб кетмайди ва қўнғироқлар пайтида шовқинни тўсиш хусусиятига эга. Лекин қулоқчиннинг асосий устунлиги – товушни ўта сифатли узатишида. Ушбу моделнинг товуш янгратишини шахсан Лука Бигнарди (Luca Bignardi) – нақ тўртта «Грэмми» соҳиби бўлган машҳур овоз режиссёри созлаган.

Бундан ташқари, Nubia Pods симсиз қулоқчини Bluetooth 5.0 интерфейсига эга ҳамда AAC ва AptX кодекларини қўллаб-қувватлайди. Ушбу қурилма битта қувват билан 6,5 соатгача ишлай олади. Ғилофидаги 410 мА/соатлик аккумулятор эса унинг ишлаш муддатини 24 соатгача узайтириш имконини беради. Nubia Pods енгил ҳам бўлиб, битта қулоқчини вазни атиги 6,2 граммга тенг.

ЎҚИНГ: Олимлар: симсиз қулоқчинлар саратонга сабаб бўлади!

Ушбу симсиз қулоқчин Хитойнинг ўзида 10 апрелдан сотувга чиқяпти, лекин арзон эмас, балки бундайроқ смартфон нархида – нақ 120 доллар туради! Лекин оддий ғилофли Apple AirPods гаджети 159, симсиз қувватловчи ғилофлиси эса 199 доллар туришини ҳисобга олсак, Nubia Pods унчалик ҳам қиммат эмаслигини англаймиз.

Дарвоқе, Apple AirPods (сотиб олиш) билан рақобатлашувчи симсиз қулоқчинларни Samsung, Xiaomi, Meizu ва бошқалар ҳам ишлаб чиқаришган. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли (симли ва симсиз) қулоқчинларни 79 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Икки минг долларлик смартфон нимаси!? Sony’нинг янги СИМЛИ қулоқчини шунча туради-ю...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!