Apple акциялари рекорд даражада қимматлашди, лекин сабаби смартфон эмас!

  •   DiMaX
  •  856
  •  26.12.2020 14:23

Apple акциялари рекорд даражада қимматлашди, лекин сабаби смартфон эмас!

Купертинолик корпорацияни кўпчилик айнан iPhone туфайли машҳур, деб билади, бироқ аслида унақа эмас. Хусусан, шу кунларда Apple акциялари қимматлаб кетганига смартфонларнинг умуман алоқаси йўқ.

ЎҚИНГ: Apple’дан 13 йил аввал ким смартфон яратганди?

Куни кеча биз Apple келаси йилда iPhone 13 билан бирга ўзининг электромобилини ҳам намойиш этиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик. Инсайдерлар компаниянинг ички ҳужжатларини қўлга киритишган – уларда Apple Car устидаги ишлар ҳам эслаб ўтилган.

Худди шу хабарлардан сўнг корпорациянинг акциялари нархи ошиб кетган, натижада Apple бозор капитализациясига яна 102 миллиард доллар қўшилган. Фоиз ҳисобида эса қараганда, акциялар 4,7 фоизга қимматлашган.

Электрокар ҳақидаги хабар ҳали расман тасдиқланмаганлигини ҳисобга олсак, бу қимматлашув – катта ўсиш, тағин атиги икки кунда!

ЎҚИНГ: Apple ҳатто Тesla’га эгалик қилиши мумкин эди, лекин Тим Кук...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!