Apple аккумуляторлар борасида ўз мижозларини боплаб келаётган экан!

  •   DiMaX
  •  2923
  •  18.01.2018 08:56

Apple аккумуляторлар борасида ўз мижозларини боплаб келаётган экан!

Apple компанияси ўз смартфонларининг эски моделларида аккумулятор қуввати камайганида қурилманинг самарадорлигини пасайтириши билан боғлиқ можаролар ҳали ниҳоясига етгани йўқ. iPhone’ларни атай секинлаштиргани сабабли дастлаб АҚШда мижозлар Apple’ни судга беришди, кейинроқ бу ҳолат бошқа мамлакатларда ҳам учрамоқда. Мижозларининг содиқлигини аввалги даражага қайтариш мақсадида, Apple корпорацияси эски iPhone моделларининг батареясини алмаштириб бериш нархини туширишга қарор қилди.

ЎҚИНГ: Эски iPhone’лар билан боғлиқ можаро сабабли Apple миллиардлаб доллар йўқотади

Энди эса купертинолик гигантга яна бир айб қўйишди: «Apple янги iPhone’ларга аввал ишлатилган батареяларни қўйиб сотяпти»! Ҳуқуқларни ҳимояловчи DiCello Levitt & Casey компанияси, юздан ошиқ мижознинг даъвосига кўра, Apple устидан судга шикоят қилди. Улар «олмали» корпорациядан аккумулятор батареяларини чиндан ҳам утилизация қилаётганининг исботини талаб этишмоқда.

Бир неча йил аввал Apple махсус дастур доирасида iPhone ва iPad’лар эгаларидан эски аккумуляторларни қайтариб олишни йўлга қўйганди. Корпорация бу батареялардаги қимматбаҳо материалларни ажратиб олиши ва шу билан Ердаги чекланган табиий ресурсларни тежашини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Qualcomm устидан бўлаётган судда Apple жаримага тортилди!

Энди эса DiCello Levitt & Casey ҳуқуқшунослари шундай тахмин қилишмоқда: Apple аввал фойдаланишда бўлган аккумуляторларни утилизация қилмасдан, балки мутлақо янги смартфонларга жойлаб сотяпти! Табиийки, бошиданоқ бунақа эски батарея билан чиқарилган мобил қурилмалар тезроқ ишдан чиқади, натижада уларнинг аккумуляторини алмаштиришдан эса яна Apple манфаатдор...

Судга топширилган мурожаатномада талаб қилинишича, iPhone ва iPad’ларнинг эски аккумуляторларини утилизация қилаётганини Apple рад этиб бўлмас далиллар билан исботлаши шарт. Агарда суд мазкур йирик юридик компаниянинг талабини асосли, деб топса, у ҳолда «олмали» корпорация уни бажаришга мажбур бўлади. Фақат мазкур маълумотларни оммавий эълон қилишмайди, фақат Apple чиндан ҳам шу ишни қилган-қилмаганини маълум этиб қўйишади.

ЎҚИНГ: iPhone X таннархи ҳисобланди: қийматнинг 74 фоизи Apple’нинг фойдаси экан!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.