Apple аллақачон арзонлаштирилган iPad 2018’ларни сота бошлади!

  •   DiMaX
  •  1118
  •  30.11.2018 15:51

Apple аллақачон арзонлаштирилган iPad 2018’ларни сота бошлади!

Купертинолик техногигант жорий йилнинг 30 октябрь куни иккинчи кузги тақдимотини ўтказганди. Унда MacBook Air ноутбуки, Mac mini стол компьютери, иккита моделдаги iPad Pro планшетлари ҳамда iOS 12.1 операцион тизим талқинини расман намойиш этилган эди.

ЎҚИНГ: Apple янгиланган MacBook Air, Mac mini, iPad Pro ва iOS 12.1’ни тақдим этди (+видеолар)

Apple расмий сайтидаги қайта тикланган гаджетлар сотиладиган бўлимда аллақачон бу йилги планшет пайдо бўлди. Бу – экрани диагоналига 9,7 дюймлик iPad 2018 моделининг турли конфигурациялардаги вариантларидир. Заводда таъмирланган ушбу айпадлар янгиларига нисбатан 14–15 фоизга арзонлаштирилган.

Қайта тикланган iPad Pro 2018 барча модификацияларда ва барча рангларда расман сотувга қўйилган. Apple сайтида турли конфигурацияларига қуйидаги нархлар белгиланган:

  • iPad 32 ГБ/Wi-Fi – 279 доллар (янгиси – 329 доллар).
  • iPad 128 ГБ/Wi-Fi – 369 доллар (янгиси – 429 доллар).
  • iPad 32 ГБ/Wi-Fi + Cellular – 389 доллар (янгиси – 459 доллар).
  • iPad 128 ГБ/Wi-Fi + Cellular – 479 доллар (янгиси – 599 доллар).

ЎҚИНГ: Ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаймиз!

Apple’нинг заводда таъмирлаб қайта савдога чиқарилган барча қурилмаларида батарея, корпус ҳамда дисплей янги бўлади. Қайта тикланган iPad’лар янги қадоқда, янги ҳужжатлар билан сотилади. Уларнинг барчасига бутун дунё бўйича бир йиллик кафолат берилади.

Аммо қайта тикланган ушбу планшетлар фақатгина АҚШ ҳудудида шу шартлар асосида сотилади. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса янги (қайта тикланган эмас) iPad’ларни онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: АҚШ ва Хитой савдо жанги туфайли iPhone қанчага қимматлашига Дональд Трамп ойдинлик киритди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!