Apple аллақачон буклама iPhone учун Samsung’га қайишқоқ дисплей буюртма қилди!

  •   DiMaX
  •  402
  •  11.09.2020 14:07

Apple аллақачон буклама iPhone учун Samsung’га қайишқоқ дисплей буюртма қилди!

Ҳозиргача бир неча компания ўзининг қайишқоқ экранли буклама смартфонларини тақдим этган. Улар сафига Apple ҳам қўшилиши ҳақида анчадан бери миш-мишлар юрибди.

ЎҚИНГ: Нуфузли инсайдер биринчи буклама iPhone ҳақида хабар берди

Ишончли инсайдер Ice Universe хабарига кўра, купертинолик корпорация Samsung билан бир йиллик эксклюзив шартнома тузиб, катта партияда эгилувчан дисплейлар буюртма қилган. Битим шартларига кўра, жанубий кореяликлар бошқа смартфонсозларга бундай экран сотишмайди.

Хабарларга кўра, буюртма қилинган дисплей ўз шаклига кўра Galaxy Z Fold 2 смартфонининг экранига ўхшаш. Шунга қараганда, Apple ўзида ҳам смартфон, ҳам планшет функцияларини бирлаштирувчи гибрид гаджет тайёрлаяпти.

Айтиш керакки, Apple «раскладушка» айфон чиқармоқчи экани, аммо Samsung’дан чўчиётгани анча аввал маълум бўлган. Бултур эса ҳам iPhone, ҳам iPad бўла олувчи iPhone X Fold буклама смартфони суратлари тарқалган.

ЎҚИНГ: Видеотест: 4 ГБ «оперативка»ли iPhone 11 Pro Max тезкорми ёки 12 ГБлик Galaxy Note 20 Ultra?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.