Apple aнжуманидаги “энг ёш дастурчи”нинг ёши сизни ҳайратга солади

Apple aнжуманидаги “энг ёш дастурчи”нинг ёши сизни ҳайратга солади

Эндигина 9 ёшга кирган Анвита Вижай  iPad/iPhone учун жониворларни асл ватанига қайтаришни тарғиб қилувчи дастурни яратиб, Apple’нинг Сан-Францискода ўтаётган Жаҳон Дастурчилари Анжуманининг “энг ёш дастурчиси”га айланди.

Тим Кук анжуман мобайнида бу қизалоқ хусусида алоҳида тўхталиб ўтиб, Анвитани Apple дастурчилар конференцияси тарихидаги энг ёш дастурчи сифатида таништирди.

Анвита дастурлашни 7 ёшидан бошлаган. У буни интернет орқали ўрганиб олган. Унинг илк дастури синглисига ҳайвонлар номларини ўргатишга бағишланган бўлган.

“Бу ердаги иштироким ҳаётимни ўзгартириб юбориши аниқ. Мен гўё дастурлашнинг улкан муз қоясини тутдим-у, унинг олдида билимим қанчалар кичик эканини англадим. Мен технология орқали одамлар ҳаётига қулайликлар олиб кирмоқчиман”, дейди Анвита Вижай.

Анжуманда бутун дунёдан жами 350 дан зиёд ўта иқтидорли, номдор дастурчилар иштирок этишмоқда. Анжуман давомида улар ўзаро фикр алмашиб, дастурлаш тили бўйича маҳорат дарсларида иштирок этадилар, компания лойиҳаларини муҳокама қиладилар.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.