Apple ақлдан озди - энди “Оскар”ни ҳам олмоқчи!

Apple ақлдан озди - энди “Оскар”ни ҳам олмоқчи!

Apple компанияси “Оскар” олишни кўзлаган. Шу мақсадда компания раҳбарияти олтита филм суратга олишни режалаштирмоқда. Маълумотларга қараганда, 2019 йилнинг охирига келиб Apple TV+ видеосервиси ишга тушади. Режага кўра, стриминг сервиси таниқли актёрлар ижросида, машҳур режиссёрлар томонидан яратилган оригинал контентларни ўз ичига олади.

Аввалроқ, Apple бир нечта сериал суратга олиши ҳақида айтилганди. Энди эса, тўлиқ метражли филм суратга олиш ҳақида гап кетмоқда. Корпорация ички бўлими баёнотига кўра, олтита филмдан ҳар бирининг бюджети 5 млн. дан 30 млн. гача бориши мумкин.  Филмлар айнан “Оскар” мукофотига эга бўлиш мақсадида суратга олинади.

Айни дамда кинотасмалар яратиш мақсадида мутахассисларни ишга олиш жараёни бошлаб юборилган. Аммо, биринчи филм премьераси қачон бўлиши ҳозирча номаълум. ОАВ даги фикрларга кўра, компаниянинг ҳайкалчани олиш мақсади Netflix томонидан яратилган “Рома” филмининг муваффақиятларидан сўнг пайдо бўлган.

ЎҚИНГ: Исроилликлар исталган iPhone ва Android-смартфон ҳимоясини бузувчи қурилма яратишди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!