Apple “ақлли” соат билан боғлиқ судда ютқазди

Apple “ақлли” соат билан боғлиқ судда ютқазди

Apple компанияси Apple Watch Sport ақлли соатларининг ойнасига шикаст етган тақдирда қониқарли таъмирлашга кафолат йўқлигини билдирган. Синган гаджет эгаси ишлаб чиқарувчи устидан судга ариза берди ва ютиб чиқди, деб хабар берди BBC News.

Синиш? Кафолатланмаган воқелик

32 ёшли Уэльслик Гарет Кросс 2015 йилнинг июль ойида Apple Watch Sport ақлли соатини сотиб олганди. Ўн кун ўтгач, гаджетнинг Ion-X ойнасида кичик чатнаш борлигини пайқаб қолди ва ақлли соатларни таъмирловчи Apple сервис марказига мурожаат қилади.

Бироқ сервис маркази ходимлари соатни ишончли таъмирлашга кафолат йўқлигини билдиради. Шундан сўнг, Гарет Кросс ёлғон реклама ва сотиб олувчиларни чалғитиш юзасидан судга ариза ёзган.

Apple, сен ноҳақсан!

Суд жараёнлари ярим йилга яқин давом этган. Кросс бу даврда йўқотган вақти ва асабларига ачинмаслигини билдирган. Энг муҳими, компания бундан буён янада ҳушёр бўлишини қўшимча қилган.

Қизиғи шундаки, суд жараёнлари якунланиши билан Apple компанияси ақлли соатларнинг техник имконияти ҳақидаги маълумотларга ўзгартиш киритди. Яъни Apple Watch Sport ақлли соатидан “зарбга чидамли” деган қисмини олиб ташлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!