Apple асосчиси биткоин можароси сабабли YouTube’ни судга берди

  •   DiMaX
  •  412
  •  24.07.2020 17:32

Apple асосчиси биткоин можароси сабабли YouTube’ни судга берди

Стив Жобс билан биргаликда 1976 йили Apple компаниясига асос солган Стив Возняк ҳам дунёга машҳур шахслардан биридир. У ҳозирги энг оммабоп видеохостинг – YouTube маъмурияти устидан судга ариза топширди.

ЎҚИНГ: Apple асосчиси Москвада: «Барча кўзи очиқларни кўрга айлантирибмиз»

Ариза сабаби – ушбу сервисда Стив Возняк номи билан боғлаган ҳолда фирибгарлик роликлари тарқатилаётганидир. Мазкур видеолавҳаларда унинг иштирокидаги фотосурат ва видеолар қўлланган бўлиб, гўёки у биткоинларни тарқатаётгандек қилиб кўрсатилган.

Видеода айтилишича, агар кўрсатилган ҳисоб рақами орқали Apple асосчисига криптовалюта жўнатилса, у икки ҳисса қилиб қайтарар эмиш. Англаб етганингиздек, унга ишониб биткоин юборганлар ўз криптопулларидан айрилиб қолишган.

Вознякнинг таъкидлашича, ушбу фирибгарлик ҳолати юзасидан у YouTube маъмуриятига бир неча бор мурожаат этган. Лекин компания унга умуман эътибор қаратмаган. Чунки, Apple асосчиси фикрича, сервис нафақат фирибгарлик лавҳаларининг жойланишига йўл очиб беради, балки уларни ўзи тарғиб қилиб, фойдасига ҳам шерик бўляпти.

Стив Возняк айни шу сабабга кўра YouTube’ни судга берган 17 нафар даъвогардан биридир. Улар лавҳани видеохостингдан ўчиртириш ва фойдаланувчиларга унинг фирибгарлик эканлигини эълон қилдиришдан ташқари, мазкур сервисга эгалик қилувчи Alphabet корпорациясидан жарима ва товон пули ҳам ундирилишини талаб қилишяпти.

Дарвоқе, яқиндагина биз айнан шунақа – «аҳмадбойча» фирибгарлик ҳақида ёзгандикTwitter ҳимоясини бузиб кирган хакерлар Илон Маск, Билл Гейтс, Жефф Безос кабиларнинг, шунингдек, Apple, Uber ва Ripple сингари компанияларнинг аккаунтлари орқали биткоин ўғирлашганди!

ЎҚИНГ: Тошкентда нақ 3 миллион долларлик Bitcoin сотган шахс қўлга олинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!