Apple асосчиси ўзининг энг севимли гаджетини айтди – бу iPhone эмас!

  •   DiMaX
  •  1498
  •  03.09.2019 14:00

Apple асосчиси ўзининг энг севимли гаджетини айтди – бу iPhone эмас!

Купертинолик корпорациянинг асосчиларидан бири бўлмиш Стив Жобс – инсоният тарихида энг таниқли шахслардандир. Бироқ компаниянинг яна бир ҳаммуассиси – Стив Возняк унчалик машҳур эмас.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»

Куни кеча Bloomberg нашри билан кечган суҳбатда Стив Возняк ўзининг энг севимли девайси қайси бири эканлигигга аниқлик киритди. Айтишича, Apple Watch унга «бугунги кундаги энг севимли технология ютуғи» экан.

iPhone’га тобеликка қарши курашишда Стив Возняк ушбу «ақлли» соат ёрдам берар экан. Дарвоқе, шу ўринда турли русумлардаги Apple Watch смарт-соатларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони ҳам мавжудлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Apple асосчиси Москвада: «Барча кўзи очиқларни кўрга айлантирибмиз»

Стив Возняк почтадаги хатларга жавоб бериш, янгиликларни ўқиш каби ишларни MacBook орқали амалга ошириши, Apple Watch ёрдамида эса Wallet авиачипталарини олиши ҳамда ундаги Apple Pay орқали тўлов қилишини айтган:

«Одатда мен ўз компьютеримни, йўлда пайтим эса – соатимни ишлатаман. Телефондан деярли фойдаланмайман. Мен наркоманларга ўхшаб қолишни истайдиган кишилар тоифасидан эмасман».

Бундан ташқари, Возняк ушбу интервьюсида Apple’нинг асосан сервис ва хизматлар соҳасига ихтисослашиб бораётганини маъқуллаган.

ЎҚИНГ: Стив Возняк: Apple энди инновацияларга қодир эмас!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.