Apple асосчиси Стив Возняк iPhone X’га ишончсизлик билдирди (видео)

  •   DiMaX
  •  699
  •  22.11.2017 12:59

Apple асосчиси Стив Возняк iPhone X’га ишончсизлик билдирди (видео)

Ихтирочи ҳамда Apple Computer ҳаммуассиси Стив Возняк корпорациянинг суперфлагманига унча ишқибоз эмаслигини журналистларга маълум қилган. Бу ҳақда CNBC нашри хабар берган.

ЎҚИНГ: Стив Возняк: Apple энди инновацияларга қодир эмас!

Стив Вознякнинг сўзларига кўра, у iPhone X’ни дарҳол сотиб олишга ошиқмайди. Ихтирочининг айтишича, уни iPhone 8 ҳам тўла қониқтиради.

Мана, қуйидаги лавҳада унинг интервьюсидан парча кўришингиз мумкин:

Шунингдек, Стив Возняк «юбилей айфони»даги юзни таниш тизими – Face ID тўғри ишлаши борасида ҳам ишончсизлик билдирган.

ЎҚИНГ: Ўн яшар бола iPhone X ҳимоясини буза олди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!