Apple атиги 700 доллардан бошланувчи нархларда iPhone XS ва iPhone XS Max сотяпти!

  •   DiMaX
  •  3448
  •  21.01.2020 13:56

Apple атиги 700 доллардан бошланувчи нархларда iPhone XS ва iPhone XS Max сотяпти!

iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max моделлари сотувга чиққач, Apple улардан олдинги iPhone XS ҳамда iPhone XS Max смартфонларини савдодан олиб ташлаган эди. Энди ушбу айфонлар яна АҚШда расман сотила бошлади, тағин арзон нархларда!

ЎҚИНГ: Божхонада миллион долларлик контрабанда айфон ва бошқа Apple маҳсулотлари мусодара этилди

Айтиш керакки, булар – қайта тикланган (refurbished) айфонлар бўлиб, Apple уларни ўз расмий сайти орқали савдога чиқарган. Ҳозирча уларни фақат АҚШда сотиб олиш мумкин, купертиноликлар уларни кейинроқ бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқариши кутилмоқда.

Нархига келадиган бўлсак, ички хотираси 64 гигабайтлик iPhone XS учун 700 доллар сўрашяпти; унинг 256 ГБлик модификацияси 830 доллар, 512 ГБлиги эса 1000 долларга нархланмоқда. Худди шундай хотира вариантларидаги iPhone XS Max эса тегишлича 800, 930 ва 1100 доллардан сотувга чиққан.

ЎҚИНГ: Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)

iPhone XS ҳамда iPhone XS Max моделларининг илк чиққан пайтидаги нархи билан солиштирадиган бўлсак, қайта тикланган вариантларда 300–350 доллар тежаш мумкин. Apple таъкидлашича, смартфонларни ташқи кўринишига қараб бирламчи айфонлардан фарқлаб бўлмайди.

Ўз-ўзидан савол туғилади, хўш, ўзи қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Terabayt.uz’да айни шу мавзуда бир қатор хабар ва мақолалар чиқарганмиз. Жумладан, айни шу масалага Apple собиқ ходими аниқлик киритгани, қайта тикланган айфоннинг оригиналидан фарқлари, ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаш усули ҳақида билиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone’лар қабристони: эски смартфонларни нима қилишади (+видео)?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!