Apple барча iPhone ва iPad’ларга махфий тачпад жойлаган, уни ишга туширамиз!

  •   DiMaX
  •  948
  •  30.10.2019 13:06

Apple барча iPhone ва iPad’ларга махфий тачпад жойлаган, уни ишга туширамиз!

Купертинолик гигант ўзининг смартфонлари ва планшетларида тачпад яшириб қўйганини билармидингиз? Қурилманинг моделига боғлиқ ҳолда, уни фаоллаштиришнинг икки усули бор ва уларни қуйида кўриб чиқамиз.

ЎҚИНГ: Қулай бўлиши учун смартфон бошқарув пунктини экраннинг пастига кўчирамиз

Янги моделлардаги iPhone ҳамда iPad’ларда яширин тачпадни фаоллаштириш учун виртуал клавиатурадаги исталган тугмачани босиб, ушлаб туриш кифоя. Озгина вақтдан сўнг сиз клавиатуранинг барча ҳарф ва рақамлари йўқолиб қолганини кўрасиз, экрандаги курсор эса бармоғингизнинг ҳаракатига мос тарзда керакли жойга сурилади.

Нисбатан эски русумлардаги Apple қурилмаларида эса ушбу функцияни фаоллаштириш учун виртуал клавиатурадаги пробел (бўшлиқ) тугмачасини худди шу тарзда босиб туришингизга тўғри келади.

Виртуал тачпад функцияси бирор ҳужжатда, хабар матнида ёки электрон мактубда курсорни керакли жойга тезда кўчириш имконини беради.

ЎҚИНГ: SMS-хабарларни бутунича бошқа смартфонга кўчириб ўтказамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!