Apple барча хизматларни битта имзога бирлаштирмоқчи

  •   Saroy
  •  835
  •  30.06.2018 14:34

Apple барча хизматларни битта имзога бирлаштирмоқчи

Apple компанияси кенгайтирилган имзо чиқаришни режалаштирмоқда, у барча алоҳида пуллик хизматларни бирлаштиради.  “Олма”чиларнинг режаларидан бохабар бўлган  бир йўла бир нечта манбалар шу ҳақда маълум қилмоқда.

Битта имзо остида фойдаланувчи Apple Music ва iCloud, Apple TV  учун видеоконтент ва Apple News’нинг газета жрналларига обуна бўлиш хизматларидан фойдаланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Apple ва Samsung: ниҳоят ярашишга қарор қилишди

Кутилишича, бундай имзо келаси йилданоқ пайдо бўлади, яъни бу, Apple News’нинг Texture  — бундан бир неча ой аввал Apple сотиб олган газета ва журналларга чегарасиз обуна бўлиш хизмати билан бирлашганидан сўнг рўй беради.

Бундан хизматлар тўплами қанча туради, буниси ҳали номаълум.

Дарвоқе, Amazon худди шу тизимда ишлайди. Фойдаланувчилар йиллик Prime Services’га 119 долларга обуна бўлиши мумкин ва бир йўла бир нечта иловалар ва хизматлардан фойдалана олади.

ЎҚИНГ: Apple барча хоҳловчилар учун iOS 12’ни тақдим этди – уни ҳозироқ ўрнатиш мумкин!

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.