Apple барча хоҳловчилар учун iOS 12’ни тақдим этди – уни ҳозироқ ўрнатиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  2134
  •  26.06.2018 19:23

Apple барча хоҳловчилар учун iOS 12’ни тақдим этди – уни ҳозироқ ўрнатиш мумкин!

Гарчи купертинолик компания iOS 12 операцион тизимининг бета-версиясини ҳали 4 июндаёқ намойиш этган бўлса-да, уни фақат дастурчиларгина синаб кўришаётган эди. Энди эса барча iPhone эгалари учун янгиланган прошивкани синаб кўриш имкони тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Хакерлар iOS 12 ўрнатилган iPhone X ҳимоясини ҳам аллақачон буза олишди! (+видео)

Қанақа афзалликлари бор?

iOS 12 талқинининг асосий устунликларидан бири – Apple’нинг эски моделлардаги смартфон ва планшетларида иш самарадорлигини сезиларли даражада оширгани бўлди.

Шунингдек, янги – Screen Time функцияси фойдаланувчиларнинг гаджет билан ўтказадиган вақтини назоратга олиш имконини беради. У ҳар бир иловада ўтказган вақтингиз бўйича ҳисоботни тақдим этади, яна уларнинг ҳар биридан фойдаланиш вақтини чеклашга ҳам қодир. Буларнинг барчаси кишиларни ўз смартфони ёки планшетига тобеликдан қутқаради.

ЎҚИНГ: Гаджетингизга боғланиб қолдингизми? Бундан iOS 12 орқали халос бўласиз

iOS 12 талқинида билдиришномалар тизими ҳам ўзгартирилган: энди блокировка экраниданоқ уларни гуруҳларга ажратиш ва овозларини ўчириш мумкин. Бундан ташқари, «Безовта қилинмасин» режимининг функционаллиги ҳам кенгайтирилган. Натижада эса белгиланган вақтларда – масалан, тунда ёки иш соатларида кераксиз билдиришномаларга чалғимаслик имконини беради.

Мисли кўрилмаган имкониятлар

Янги киритилган катта имкониятлардан бири – FaceTime орқали гуруҳли видеоқўнғироқларни амалга ошириш мумкинлигидир. iOS 12 талқини нақ 32 кишигача иштирокида гуруҳли видеочат қилишга имкон беради.

Фотогалерея иловасида энди контекстли қидирувга эга бўлди; шунингдек, у тегишли суратларни ижтимоий тармоқларда чоп этиш бўйича тавсиялар ҳам бера олади. Овозли қайдлар тезкор ўтказиш функциясига эга ҳамда iCloud булутли сақлагичи билан интеграциялаша олади.

ЎҚИНГ: iOS 12'да яна бир қизиқ функция пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар шинавандаси бўлган Apple девайслари фойдаланувчилари учун бир қатор янги анимацияли смайликлар –Animoji’лар тақдим этилди. iPhone X эгалари эса янги операцион тизим талқинида iMessage ҳамда FaceTime учун бетакрор аватар ярата оладилар.

Хўш, қандай янгилаймиз экан?

iPhone ёки iPad’ингиз операцион тизимини iOS 12 талқинигача янгилаш учун мана бу ҳавола орқали компаниянинг расмий сайтидаги тегишли саҳифага кириб, ўз Apple ID аккаунтингизни рўйхатдан ўтказишингиз лозим. Шундан кейин янги талқиндаги операцион тизимнинг оммавий бета-версиясини ўрнатиш бўйича батафсил йўриқномани ҳам ўша ердан оласиз.

Айтиш керакки, iOS 12’ни қўллаб-қувватловчи барча қурилмалар учун унинг якуний талқини кузда – янги iPhone моделлари намойишида тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Apple: "iOS 12'га янгиланадиган смартфон ва планшетлар"

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.