Apple барибир иккита SIM-картали илк iPhone смартфонини чиқарадиганга ўхшайди

  •   Saroy
  •  989
  •  06.08.2018 10:31

Apple барибир иккита SIM-картали илк iPhone смартфонини чиқарадиганга ўхшайди

Жорий йилда  Apple компанияси iPhone‘нинг бир йўла учта моделини чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Улардан бири  иккита SIM-картали бўлади, деган гаплар айтилмоқда. Сўнгги пайтда тарқалаётган гап сўзлар ушбу хабарнинг ростлигини тасдиқлаяпти, Бироқ ушбу смартфонни ҳамма ҳам сотиб ололмайди.

Шундай қилиб,  иккита SIM-картали iPhone арзон қурилма бўлади, кўп эҳтимол билан у 6,1 дюмли LCD-дисплейи билан  iPhone 9 бўлиши мумкин.  Бироқ  Foxconn компанияси тарқатган маълумотда айтилишича, қурилма иккита модификацияда бўлади: бири — халқаро бозор учун, иккинчиси  (айнан ўша иккита сим карталиси) — фақат Хитой бозори учун.

ЎҚИНГ:Бу йилги учта iPhone битта видеода: улар бошқача номланар экан!

Аммо таҳлилчи Минг-Чи Куо хабар қилишича, халқаро бозорга мўлжалланган версия арзон бўлади —  тахминан  550–650 доллар, аммо Dual SIM учун эса 650–750 доллар тўлашга тўғри келади.

Натижада,  учта эмас бир йўла тўртта янги  iPhone моделига эга бўламиз (Хитой ва халқаро бозорга чиқадиганини ҳисоблаганда).

Mobile Fun ресурсининг тарқатган расмда тасвирланишича, қурилмаларнинг фақат ташқи кўриниши эмас (уни аввал кўргандик),  ҳатто номлари ҳам эътиборни тортади. Манбада айтилишича, улар  iPhone Xs (5,8-дюймли),  iPhone Xs Plus (6,5 дюмли) ва iPhone (2018)  (ўша арзон iPhone 9).

ЎҚИНГ:iPhone X энг оммабоп смартфон: 100 фоиз фойдаланувчилар ундан рози

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!