Apple барибир iPhone SE 2’ни ҳам чиқаряпти – жами тўртта янги айфон!

  •   DiMaX
  •  4056
  •  23.08.2018 16:29

Apple барибир iPhone SE 2’ни ҳам чиқаряпти – жами тўртта янги айфон!

Жорий йилнинг сентябрида Apple корпорацияси анъанавий йиллик тақдимот маросимини ўтказиши кутилмоқда. Турли манбалар унда учта моделда смартфонлар намойиш этилишини айтиб келишаётир.

ЎҚИНГ: Бу йилги учта iPhone битта видеода: улар бошқача номланар экан!

Лекин куни кеча дастурчи Гильерме Рэмбо тарқатган хабарга кўра, купертинолик гигант тўртинчи айфонни ҳам тайёрламоқда ва у iPhone SE 2 модели бўлиши мумкин. Apple томонидан тақдим этилган, macOS, iOS, watchOS ва tvOS платформалари учун дастурий таъминот тайёрлаш муҳити – Xcode’нинг янги версиясида у шу пайтгача номаълум бўлган яна битта смартфон ҳақидаги қайдни учратган.

Рэмбо ўзининг Twitter-аккаунти орқали хабар қилишича, Xcode кодида тўртта янги iPhone модели тилга олинган. Уларнинг рўйхати қуйидагича:

  • N84 / iPhone 11,1 – 6,1 дюймлик LCD-дисплейли iPhone 9;
  • D3x / iPhone 11,3 – 5.8 дюймлик OLED-дисплейли iPhone 11;
  • D3x / iPhone 11,5 – 6,5 дюймлик OLED-дисплейли iPhone 11 Plus;
  • T500 / iPhone 9,7 – A10 Fusion процессорли янги iPhone (шуниси iPhone SE 2 бўлиши мумкин).

Айтиш керакки, iPhone SE 2 модели хусусида турли-туман хабарлар, суратлар ва ҳатто видеолар ҳам чиққан, аммо охир-оқибатда унинг тақдим этилмаслиги айтилган эди.

ЎҚИНГ: Ромсиз iPhone SE 2: ушалмас орзуга айланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.