Apple барибир iPhone SE давомчиси – iPhone XE’ни чиқаряпти: нарх ва жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  2859
  •  05.04.2019 10:35

Apple барибир iPhone SE давомчиси – iPhone XE’ни чиқаряпти: нарх ва жиҳатлари

Купертинолик корпорациянинг ихчам смартфони – iPhone SE кўпчилик фойдаланувчиларга маъқул келган. Apple мухлислари унинг иккинчи авлоди ҳам тақдим этишини анчадан буён кутишади ва бу ҳақда кўплаб росту ёлғон хабарлар тарқалган.

ЎҚИНГ: iPhone SE учинчи марта расман сотувга чиқди – энди чегирма билан!

PC-Tablet нашрининг Ҳиндистондаги Foxconn заводига яқин ўз манбасига таяниб маълум этишича, Apple мазкур моделнинг давомчисини чиндан ҳам тайёрламоқда. Янги смартфон дорий йилнинг учинчи чорагида, iPhone XE номи билан тақдим этиладию

Ушбу айфоннинг дизайни iPhone X ва iPhone XS услубида – у ромсиз ва «кемтик»ли экранга эга. AMOLED матрицали дисплейнинг ўлчами диагоналига 4,8 дюймга тенг. Унда «Уйга» тугмачаси ҳам, бармоқ изи сканери – Touch ID датчиги ҳам бўлмайди. Унинг ўрнига олд камерада қиёфа сканери – Face ID кўзда тутилган.

iPhone XE ҳам худди ўз «аждод»и iPhone SE сингари, корпуси бурчакли услубда. Орқа панели алюминийдан ишланганлиги боис унда симсиз қувватлаш технологиясини қўллаш имкони йўқ. Бош камера iPhone XR каби якка модулли бўлиб, 12 мегапикселлик оптик датчикка ва ƒ/1.8 диафрагмали объективга эга.

Бу айфоннинг аппарат таъминоти асосини A12 Bionic процессори ташкил этади. Ички хотирасининг ҳажмидан келиб чиқиб, унга 600–800 доллар нарх белгиланади.

ЎҚИНГ: iPhone’лар ҳам арзонлашди – Terashop.uz’даги нархлари билан танишинг! (2019 йил 27 март)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!