Apple билан Qualcomm ўзаро ярашиб, Intel ва Huawei’ни «ўйиндан чиқаришди»

  •   DiMaX
  •  884
  •  17.04.2019 18:12

Apple билан Qualcomm ўзаро ярашиб, Intel ва Huawei’ни «ўйиндан чиқаришди»

Купертиноликлар келажак айфонлари учун 5G-модемларни кимдан олишни билмай боши қотганди: Apple билан судлашиб юрган Qualcomm унга Snapdragon X55 чипини сотмаётганди, Samsung эса модемларини ўзининг Galaxy S10 5G суперфлагманидан орттира олмаслигини айтган.

ЎҚИНГ: Apple келажак iPhone’лари учун 5G-модемларни АҚШнинг душманидан олмоқчи!

Шу орада Huawei ўз стратегиясини ўзгартирган – рекорд даражада тезкор Balong 5000 русумли 5G-модемларини сотишга рози эканини, лекин фақатгина Apple’га модем етказиб бериши мумкинлигини маълум қилганди.

Энди эса Apple ҳамда Qualcomm орасидаги патентлар ва лицензияларга доир уч йиллик баҳсларга якун ясаб, ўзаро ярашиб олишди. Шу тариқа, 2020 йилдан бошлаб чиқариладиган айфонлар Qualcomm компаниясининг 5G-чиплари билан таъминланадиган бўлди.

Аммо бу ярашув машҳур чипсоз – Intel компаниясига қимматга тушди: у 5G-модемлар йўналишидаги ишланмаларини тўхтатганини маълум қилди. Чунки у Apple’дан ўз чиплари учун йирик миқдорда буюртма олиш умидида эди-да.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Galaxy S10 5G тезлиги ва бошқа хусусиятларини iPhone XS Max билан солиштириб кўрсатишди!