Apple бирйўла нақ 11 та янги iPhone’ни рўйхатдан ўтказди!

  •   DiMaX
  •  2456
  •  24.05.2019 13:31

Apple бирйўла нақ 11 та янги iPhone’ни рўйхатдан ўтказди!

Купертинолик корпорация келаси ойнинг бошида WWDC 2019 конференциясини ўтказади. Аммо унинг кўпчилик учун энг қизиқарли тадбири – смартфонлар тақдимоти кузда бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: 3 июндаги «катта намойиш»ида Apple нималарни тақдим этяпти?

2019 йили тақдим этилиши кутилаётган айфонлар Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотлар базасида пайдо бўлди. Бу – Евроосиё иқтисодий иттифоқига қарашли, доимий асосда ишловчи мувофиқлаштирувчи органдир. Унинг ваколат ва вазифалари доирасига тегишли ҳудудларда сотиладиган гаджетларни рўйхатга олиш ҳам киради.

Хулласи калом, ушбу ташкилотда нақ ўн битта моделда Apple смартфонлари рўйхатга олингани маълум бўлди. Улар A2111, A2160, A2161, A2215, A2216, A2217, A2218, A2219, A2220, A2221 ва A2223 кодлари остида келмоқда. Афсуски, ушбу iPhone’ларнинг аниқ номлари ва техник хусусиятлари акс эттирилмаган.

Табиийки, бу йилги iPhone моделлари сони ўн биттага бормайди – миш-мишларга кўра, Apple учта янги моделда смартфон тақдим қилади. ЕИК сайтида санаб ўтилганлари эса уларнинг турли модификациялари бўлса керак.

Ҳозиргача чиққан аксарият iPhone’ларни эса 2 921 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги энг харидоргир 10 смартфон

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!