Apple блоклаган Fortnite ўйинини iPhone ва iPad’ларга қайтариш йўли топилди!

  •   DiMaX
  •  283
  •  06.11.2020 15:11

Apple блоклаган Fortnite ўйинини iPhone ва iPad’ларга қайтариш йўли топилди!

Бир неча ой аввал иккита йирик технологик компания – Epic Games ҳамда Apple ўртасида зиддият бошланган, унга энг йирик йирик нашрлар ҳам қўшилган. Бу машмашалар Fortnite ўйинининг комиссияларни четлаб ўтишга урингани учун App Store’дан чиқарилиб юборилишидан бошланган эди.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Apple ва Google’ни жиддий айблаб, уларнинг гегемонлигини тўхтатиш йўлини кўрсатди

Ушбу можаролар туфайли Apple ўта оммабоп Fortnite ўйинини ўзининг App Store иловалар дўконидан олиб ташлаган. Лекин дастурчилар iPhone ҳамда iPad эгаларига ушбу блокланган ўйинни қайтариб бериш йўлини топишган кўринади.

Гап шундаки, NVIDIA компанияси ўзининг GeForce Now номли «булутли» сервисини ишга туширган ва унинг турли платформаларга мўлжалланган иловалари ҳам ишлаб чиқилган. Ўйинларни сервер орқали ўйнашга мўлжалланган ушбу сервиснинг айнан iOS-версияси ҳозирча тайёр эмас, лекин у «байрам мавсуми бошланмасиданоқ», яъни – ноябрнинг охиригача чиқади, демоқда компания.

GeForce Now «булутли» сервиси айни дамда macOS, Windows, Android ҳамда Chrome OS операцион тизимлари учун тақдим этилган. Қурилмангиз платформасига қараб, уларнинг кераклисини мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Activision яна иккита жанговар ўйинни смартфонларга ҳам чиқаряпти! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!