Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

  •   DiMaX
  •  5482
  •  25.02.2020 18:17

Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири Уоррен Баффетт бўлиб, у Apple’нинг энг кўп – 5,6 фоиз акциясига эгалик қилади. Шунингдек, бу миллиардер бир вақтлари нақ Стив Жобс’ни Apple’даги ишидан бўшатгани билан ҳам машҳур!

ЎҚИНГ: Стив Жобсни ишдан ҳайдаган инвестор Apple'да энг кўп даромад қилди

89 ёшли ушбу бизнесмен 87,5 миллиард долларлик сармояси билан Forbes рейтингида учинчи ўринда туради. Куни кеча CNSC телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, Уоррен Баффетт яқин-яқинларгача тугмачали телефон ишлатиб келган! Бу – 2010 йили тақдим этилган Samsung Haven русумли «раскладушка» бўлиб, қуйидагича кўринишга эга:

Уоррен Баффетт эндигина смартфон ишлата бошлагани ва бу – Apple’нинг ўн биринчи авлод айфони эканини айтган. Бироқ у қурилманинг моделига аниқлик киритмаган – бу iPhone 11, iPhone 11 Pro ёки iPhone 11 Pro Max бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Трамп янги iPhone’ларнинг ноқулайлигини танқид қилиб Тим Кукка ёзди

Баффетт бу айфонни ўзи харид қилмагани, балки совғага олганини ҳам таъкидлаган. Айтиш керакки, шу кунгача бир неча киши, шу жумладан Apple раҳбари Тим Кук ҳам унга турли iPhone’лар ҳадя этишган. 2018 йили Bloomberg TV каналида Кук ҳатто, миллиардер яшаётган Омахага учиб бориб, унинг тугмачали телефондан айфонга ўтиши учун шахсан ўзи техник хизмат кўрсатишга ҳам тайёр эканини айтган эди.

Шуниси ҳам борки, энг замонавий смартфонни ишлата бошлагани билан, Баффетт унинг биттагина функциясидан фойдаланишини тан олган. Яъни, дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири турли имкониятларга бой iPhone’ни фақатгина телефонда гаплашиш учун ишлатяпти!

Баффетда яна iPad ҳам мавжуд бўлиб, ундан иккитагина мақсадда фойдаланади: компаниялар ҳақидаги янгиликларни ўқиш ҳамда акциялар котировкаларини кузатиб бориш. Қойилмисиз?

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»