Apple бош дизайнери Буюк Британия Қироллик коллежи ректори бўлди

Apple бош дизайнери Буюк Британия Қироллик коллежи ректори бўлди

2015 йилдан буён сэр Жонатан Айв Apple корпорациясининг дизайн бўйича директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Бош директор Тим Кук ва молиявий директор Лук Маэстридан сўнг “Олма”нинг 3-шахсига айланган дизайнер 25 май куни Буюк Британия Қироллик санъат қоллежининг ректори этиб тайинланди.

Лондонда жойлашган Қироллик санъат коллежига 1837 йилда асос солинган. Ўқув даргоҳи QS талқини бўйича 2017 йилда жаҳоннинг энг яхши институти, деб тан олинган.

Бош дизайнер ва Apple тарихидаги муҳим шахслардан бири бўлган Жонатан Айвга қадар санъат коллежини таниқли инженер, цилиндрли чанг юткич ва ҳаволи қўл қуриткич ихтирочиси Жеймс Дайсон бошқариб келаётган эди. Коллеж жаноб Айв билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

2005 The Sunday Times нашри iPod ихтирочиси бўлган сэр Жонатан Айвни энг кўзга кўринган британияликлардан бири, деб топган. The Daily Telegraph нашрига кўра, 2008 йилда дизайнер АҚШдаги энг таниқли инглизлардан бири бўлган.

Жонатан Айвнинг хизматлари Буюк Британияда ҳам қадрланади. Унга 2005 йилда Британия империяси командори, 2012 йилда рицар-командор унвонлари берилган ва у исми олдидан «сэр» деб мурожаат қилиш шарафига сазовор бўлган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.