Apple бошқа компаниялардан ўрнак ола бошлайди

Apple бошқа компаниялардан ўрнак ола бошлайди

Яқинда CNBC нашри эълон қилган репортажда J.P.Morgan таҳлилчилари фикрига ҳавола берилган. Унга кўра, Apple 2021 йилдан iPhone'лар тақдимоти стратегиясини ўзгартирмоқчи

Таҳлилчиларнинг компания таъминот занжирига таяниб тахмин қилишича, Apple йилига икки марта янги iPhone тақдим қилиши мумкин. Кўп йиллардан буён купертинолик компания iPhone'ларини фақат кузда тақдим қилиб келган.

Репортажда айтилишича, ўз стратегиясини ўзгартириш компанияга ҳар олти ой ичида iPhone'ларни янгилашга ҳамда йил давомида янги телефонлар ишлаб чиқарувчи рақиблар билан рақобатга киришишга имкон беради.

"Таъминот занжири устида ўтказган кузатувларимизга асосланиб, тақдимот стратегиясида ўзгариш бўлиши ҳамда 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида иккита янги iPhone модели, кейин эса иккинчи ярим йилликда яна иккита модель чиқарилишини кутмоқдамиз", дейди J.P.Morgan таҳлилчиси Самик Чаттержи.

Apple'нинг ўзгарган тақдимот цикли бошқа рақиб компаниялар, жумладан, Huawei ва Samsung'лар циклига ўхшаш бўлади. Айни дамда ушбу смартфонсозлардан фарқли ўлароқ, Аппле йилига бир марта янги смартфон чиқаради. "Олма" буджет телефонларини сотмаганлиги сабабли бу ҳам йиллик иккита флагман мобил қурилмалардан келадиган ягона даромад манбаи ҳисобланади.

Таҳлилчилар тахминича, 2021 йилдан бошлаб Apple йилига тўртта iPhone чиқаради, уларнинг барчаси OLED дисплей ва 5G билан таъминланади. Шунингдек, баъзи моделларда mmWave технологияси қўллаб-қувватланмаслиги эҳтимоли мавжудлиги ҳам таъкидланмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei нега куракда турмайдиган сўзлар билан Apple’ни ҳақоратлади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!