Apple бу чоракда айфон сотишда рекорд ўрнатади

Apple бу чоракда айфон сотишда рекорд ўрнатади

Нуфузли IHS Markit маркетинг тадқиқотлари компаниясининг сўнгги таҳлилларига кўра, Apple бу чоракда 88,8 миллион дона iPhone сотади. Натижада, компания айфон сотишда ўзининг чораклик рекордини янгилайди.

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, iPhone X фавқулодда яхши сотилмоқда. Бу гаджет 2018 йилда Apple учун жуда сердаромад гаджет бўлади. Шу билан бирга, iPhone X аввалги айфонларнинг "Plus-моделлари" оммалашган мамлакатларда яхши сотилмоқда.

Ўқинг«Салкам флагман»: Galaxy A8+ (2018)нинг «жонли» суратлари чиқди

iPhone X'нинг муваффақият сирлари аниқ. Бироқ, яна бир маълумот диққатни тортмоқда — iPhone 8 смартфони савдоси ҳам ҳам қатор мамлакатларда, жумладан Сингапур, Дания, Швейцария ва Япония каби ялпи ички маҳсулот даражаси юқори мамлакатларда яхши сотилмоқда. Бу модел ушбу давлатларда жами фойдаланилаётган айфонларнинг 2 фоизини ташкил қилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!