Apple бу йил нечта айфон сотганини айтди

Apple бу йил нечта айфон сотганини айтди

Apple 2018 йилнинг иккинчи молиявий чорагига оид рақамларни маълум қилди. Бу гал ҳам жаҳоннинг энг қиммат компанияси мисли кўрилмаган миқдорда пул ишлаб олди.

Иккинчи чоракда компания 61.1 миллиард доллар маблағ ишлаб иопган. Бу ўтган йилнинг шу чорагидаги кўрсаткичдан 16% га кўпроқ дегани. Apple мазкур чоракнинг ўзида жаҳон смартфон бозорида 52.2 миллион дона iPhone сотган. Шунингдек, гаджетлар бозорида 9.1 миллион дона iPad ҳамда 4.1 миллион дона Mac компьютерлари харид қилинган.

«Биз бу чоракнинг Apple тарихидаги энг сердаромад чорак бўлиши учун барча саъй-ҳаракатимизни ишга солдик. Даромаднинг асосий қисми бу чоракда ҳам iPhone смартфони савдосидан олинди. Шунингдек, хизматлар ва тақиладиган девайслар ҳам компанияга катта даромад келтирди. Бизнинг смартфонларимизни харид қилганларнинг аксарияти iPhone X флагманини харид қилган. Хитой ва Японияда компания даромади 20% га ўсди», – дея маълум қилган Тим Кук.

Ўқинг: iPhone SE 2 янги видеороликда: «Home» тугмачаси ва 3,5 мм.лик аудиотирқиши йўқ!

Америкалик IT-гигант бу йилнинг молиявий чоракликларида жами 129 миллион донадан зиёд айфон смартфонини сотишга улгурган. Apple навбатдаги чоракда 60 дан 62 миллиард АҚШ долларигача даромад қилишни режалаштирган.

Компания тарихида энг кўп айфон сотилган чорак 2017 йилнинг илк чораги бўлган. Ўшанда компаниянинг iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus флагманлари жаҳон бозорида оммалашган ва бир чоракнинг ўзида 78.3 миллион дона сотилган. 2018 йилнинг илк молиявий чорагида эса компания 78.3 миллион дона айфон сотишга муваффақ бўлган эди.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.