Apple буткул янги операцион тизими номини тасодифан эълон қилиб, сўнг яшириб қўйди!

  •   DiMaX
  •  558
  •  03.06.2021 16:47

Apple буткул янги операцион тизими номини тасодифан эълон қилиб, сўнг яшириб қўйди!

Купертинолик компания ўзининг смартфонлари, планшетлари, ақлли соатлари ва телевизорлари учун алоҳида-алоҳида операцион тизимлар тақдим этган. Яқин орада улар сафига яна бир – homeOS номли тизим ҳам қўшиладиган кўринади.

ЎҚИНГ: Бўлар экан: iPhone 12 харидори судда Apple’ни мағлуб қилди!

Apple вакансиялари рўйхатида очилган янги вакансияда номзоднинг iOS, watchOS, tvOS ҳамда homeOS тизимлари билан ишлаши ёзилган. Бу ердаги сўнггиси шу пайтгача номаълум эди; номига қараганда, уни уй электроника жиҳозларида қўллашади.

Мазкур вакансия эълон қилингач, ундаги «homeOS» номини пайқаб қолган нашрлар буни янгилик сифатида ёза бошлаганлар. Шундан сўнг Apple ўз хатосини тушуниб қолиб, уни ақлли колонка номига – «HomePod» сўзига алмаштириб қўйган.

Демак, икки вариантдан бири: ё Apple чинданам шунақа тизим тайёрлаяпти ва буни ҳозирча ошкор қилмоқчи эмас; ёки техник хато туфайли «HomePod» ўрнига «homeOS» ёзиб юборишган бўлган. Бироқ ушбу сўзнинг икки марта ишлатилганлиги, шунингдек, гаджетлар қаторида эмас, балки операцион тизимлар сафида санаб ўтилганлиги биринчи вариантнинг ҳақиқатга яқинлигига ишора қилади.

ЎҚИНГ: HomePod смарт-колонкаси камерасиз ҳам эгасининг юзини ва қўл ишораларини танийди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!