Apple Car электромобили ҳам iPhone 13 билан бирга намойиш этилади!

  •   DiMaX
  •  957
  •  21.12.2020 16:48

Apple Car электромобили ҳам iPhone 13 билан бирга намойиш этилади!

Купертинолик гигант ўзининг Apple Car русумли электрокарини тайёрлаётгани ҳақида бир неча йиллардан бери гап-сўзлар юради, лекин компания буни сир тутиб келаётир. Инсайдерлар унинг тақдимоти 2023 йилга мўлжалланганлигини айтишган.

ЎҚИНГ: Европада энг харидоргир электромобил – Tesla эмас...

Тайвандаги нуфузли EconomicDailyNews нашрининг ёзишича, Apple компанияси электромобил лойиҳасини тезлаштирган. Аноним манбаларга кўра уни олдин режалаштирилганидан икки илга эрта, яъни 2021 йилнинг учинчи чорагидаёқ намойиш этиши мумкин.

Манбага кўра, Apple Car автомобили учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи Тайвандаги компаниялар келаси йилнинг иккинчи чорагиданоқ оммавий ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўришмоқда. Шунингдек, купертинолик корпорация аллақачон Калифорния йўлларида ўз машинасининг ўнлаб прототипларини синаб кўришни бошлаган. Айтиш керакки, Apple ўзининг ҳайдовчисиз автомобилларининг йўллардаги синов ишлари учун 2017 йилиёқ Калифорния ҳукуматидан рухсат олган.

Тайвандаги инсайдернинг сўзларига ишонадиган бўлсак, Apple ўз электрокарини 2021 йилнинг сентябрида, iPhone 13 смартфонлари билан бир вақтда тақдим этиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Bentley электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!