Apple Car қачон чиқарилиши маълум бўлди!

Apple Car қачон чиқарилиши маълум бўлди!

Apple ўзининг бўлажак электромобилини чиқариш муддатини, ҳамда, у билан боғлиқ улкан режаларини ортга сурди дея хабар бермоқда Bloomberg нашри ўз манбаларига асосланиб. Маълум бўлишича, компаниянинг "Titan" код номли машина лойиҳаси келажаги сўнгги ойларда номаълум бўлиб қолган, чунки Apple раҳбарлари Apple Car билан боғлиқ режаларни ҳозирги технологиялар билан амалга оширишга кўзлари етмаяпти.

Купертинолик компания ўзининг илк автомобилини 5 даражали автономлик ёхуд ўзини ўзи бошқариш технологиясининг энг юқори чўққиси билан тасаввур қилаётган эди. Айтиш керакки, ҳали ҳеч қайси автомобил ишлаб чиқарувчи бу даражадаги етмаган. Эндиликда эса, компания бу режаларидан воз кечмоқда ва "анъанавий рул-педалларни ўз ичига оладиган ва фақат автомагистраллардагина тўлиқ автоном имкониятларни қўллаб-қувватлайдиган, қолаверса, ортиқча дабдаларсиз дизайнга эга машина чиқаришни режалаштирмоқда" дейди маълумотлар махфий бўлгани учун шахсини ошкор қилмасликни сўраган одамлар.

Миш-мишларга кўра, Apple ўз автомобилларини тахминан тўртта энг юқори даражадаги Mac чиплари бирлаштирилган "Denali" номли технологик тизим билан қувватлантиришни режалаштирмоқда. Тесла'дан фарқли ўлароқ, Apple'нинг ўзини ўзи бошқариш тизими лидар ва радар сенсорларига таяниши ҳам айтилмоқда. Қўшимчасига Apple фавқулодда вазиятларда ҳайдовчига ёрдам бериш ва автомобилни узоқдан бошқариш учун "масофавий бошқарув маркази" ғоясини ҳам ўрганмоқда.

Apple Car энди 2025 йилда 120 минг эмас, балки 2026 йилда 100 минг доллардан камроқ нархда чиқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Глобал электромобиллар бозорида "қирол" ким? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.