«Apple Car’дан қўрқадиган жойимиз йўқ!»: Volkswagen’нинг шашти баланд

  •   DiMaX
  •  514
  •  15.02.2021 11:35

«Apple Car’дан қўрқадиган жойимиз йўқ!»: Volkswagen’нинг шашти баланд

Аввалроқ биз Apple жорий йилда iPhone 13 билан бирга ўзининг электромобилини ҳам намойиш этиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик. Инсайдерлар компаниянинг ички ҳужжатларини қўлга киритишган – уларда Apple Car устидаги ишлар ҳам эслаб ўтилган. Шу хабарлар ортидан...

ЎҚИНГ: Apple акциялари рекорд даражада қимматлашди, лекин сабаби смартфон эмас!

Куни кеча эса Nissan компанияси электромобил ишлаб чиқариш бўйича купертиноликлар билан ҳамкорликка киришишга тайёрлигини айтган эди. Умуман, машинасозлик соҳасига Apple ҳам кириб келиши кўпдан бери айтилиб келаётган бўлса-да, унинг ўзи бу борадаги режаларини ҳозирча сир тутмоқда.

Reuters агентлигининг ёзишича, Volkswagen Group бош директори Герберт Дисс (Herbert Diess) куни кеча Apple Car чиқишидан қўрқмаслигини айтган. Унинг таъкидлашича, 2 триллион долларлик айланмага эга бўлган автомобилсозлик саноатидан Apple бир ҳаракат биланоқ ўзиб кета олмайди.

Apple ўзининг биринчи ҳайдовчисиз автомобили ҳақидаги миш-мишларга ҳозирча бирор изоҳ бермаяпти. Лекин бу гап-сўзларнинг мантиқий асоси мавжудлигига Герберт Дисс ишончи комил. Volkswagen Group бош директори сўзларига кўра, купертинолик корпорация аккумулятор технологиялари, дастурий таъминот ҳамда дизайн соҳаларида тажрибага эга ва уларни ўз электромобилини яратишда қўллаши мумкин. Шунга қарамай, автомобилсозлик бозорига Apple’нинг кириб келиши бу ерда етакчилардан бўлмиш Volkswagen’га салбий таъсир кўрсата олмайди.

Дарвоқе, 2020 йили энг кўп сотилган ўнта электромобил рўйхати, охирги уч йилликда Ўзбекистонга электромобил импорти кўрсаткичлари ҳамда Porsche электрокари тезлик бўйича жаҳон рекордини янгилагани видеоси ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!