"Apple, четга ўт!": Huawei янги флагман тақдим этди (+фотогалерея)

Аввал кутганимиздек, кеча Huawei ўзининг янги флагман маҳсулотини планшет сегментида расмий равишда тақдим этди - у Huawei MatePad Pro бўлиб чиқди. Янгилик ўзининг ажойиб имкониятлари билан ҳайратга солади (электрон қалам, 5G технологияси ва юқори даражадаги платформа) ва рақобатчи сифатида Apple'нинг флагман планшети - iPad Pro'ни нишонга олган.Huawei MatePad Pro Kirin 990 платформасида қурилган, аммо юқори версиядаги SoC Kirin 990 5G'дан фойдаланилган. Планшет ушбу версиясининг ўзига хос хусусияти аллақачон аниқ - 5G технологияси.540 cd/м² ёрқинлик ва 1500:1 қарама-қарши нисбати билан ажралиб турадиган, DCI-P3 ранг майдонини қамраб олувчи, 2K кенгликдаги ва 10,8 дюймли дисплей олд панелнинг 90 фоизини эгаллайди. Таққослаш учун, iPad Pro Прўда дисплей 84,6% ни, Samsung Galaxy Tab S6 эса 83% ни эгаллайди.Экраннинг рамкаси 5 мм дан ошмайди, корпуснинг рамкаси эса магний қотишмасидан тайёрланган. Huawei'дагилар эргономика устида яхши ишлаганликларини айтишмоқда, шунинг учун, модель катта ўлчамдалигига қарамасдан, уни қўлда ушлаб туриш жуда қулай бўлади.Huawei MatePad Pro нафақат 15 ватт симсиз зарядлашни қўллайдиган камёб планшетлардан, балки 7,5 ватт тескари симсиз зарядлашни ҳам қойиллатади! Симли қувватланиш эса 40 ваттни ташкил этади, 7250 мА/соат қувватга эга батареяни зарядлаш учун бу ҳажм маъқул ҳисобланади.Янгилик ҳақиқий стереони таъминлаш мақсадида нафақат кучли платформани, балки тўрт карнай кўмагидаги сифатли овозни ҳам ўзида акс эттирган. Улар бешта микрофон билан тўлдирилиб, корпоратив овоз ёрдамчисига берилган буйруқларни аниқроқ идрок этишни таъминлайди.Huawei MatePad Pro Android 10'нинг EMUI 10 интерфейси билан ишлайди. Аммо, янги қурилманинг хусусиятларига кўра бироз ўзгартирилган.Масалан, экранни уч қисмга бўлиш имконини мавжуд - бу ҳужжатлар билан ишлаш ва хатларни юборишда қулай. Шунингдек, “Multi-screen collaboration“ режими мавжуд бўлиб, бу сизга смартфон экранини планшет экранида акс эттириш ва уни тўғридан-тўғри планшет орқали бошқариш имконини беради. Шу билан бирга, файлларни бир қурилмадан бошқасига ўтказишда ҳам жуда қулай.Ўрнатилган Huawei M-Pencil стилуси сизга экранда чизиш (4096 даражага қадар аниқлик) ва қўлда ёзувларни ёзишга имкон беради. Талабларга биноан, янгилик механик тугмачали Bluetooth клавиатураси ва магнит бириктиргич мослама билан тўлдирилиши мумкин.

Huawei MatePad Pro'нинг одатий версиялари яқин орада сотувга чиқади, аммо Huawei MatePad Pro 5G версияси фақат келаси йилнинг биринчи чорагида сотувга чиқарилади.Нархларга келсак, улар қуйидагича кўринишга эга:

•MatePad Pro 6 Гб тезкор хотира, 128 Гб флеш-хотира, Wi-Fi - 470 доллар;
•MatePad Pro 8 Гб тезкор хотира, 256 Гб флеш-хотира, Wi-Fi - 570 доллар;
•MatePad Pro 6 Гб тезкор хотира, 128 Гб флеш-хотира, LTE (4G технология) - 540 доллар;
•MatePad Pro 8 Гб тезкор хотира, 256 Гб флеш-хотира, Wi-Fi - 640 доллар.

Аксессуарларнинг нархлари эса қуйидагича:
•Сумка ва чехол-ғилоф - 30 доллар;
•M-Pencil — 70 доллар;
•Bluetooth клавиатура — 100 доллар.

ЎҚИНГ: Мюнхендаги махфий учрашув: Huawei нега хакерларнинг ҳар бирига 200 000 еврогача ваъда қилди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!