Apple’да инқироз бошландими?

  •   Saroy
  •  1336
  •  09.06.2018 11:04

Apple’да инқироз бошландими?

Nikkei агентлигининг маълум қилишича, Apple таъминотчи компанияларга 2018 йилда чиқарилиши релаштирилаётган линейкаси учун, компонентларга қарийб, “20 фоиз” кам  буюртма берган.  Хўш, бу нимани англатади? Эҳтимол, Apple ушбу қадами билан 2017 йилга қараганда 2018 йилда бозорга смартфон чиқариш бўйича бироз эҳтиёткорроқ бўлаётгандир.

Nikkei агентлигининг янги ҳисоботида айтилишича, iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X ‘га  бўлган ялпи буюртма 100 миллион донадан ошганди. Жорий йилда эса,  янги 5,8-дюймли iPhone X, 6,5-дюймли iPhone X Plus ва янада арзон бўлган 6.1-дюймли ЖК-дисплейли iPhone смартфонларига кутилаётган буюртма 80 миллион дона атрофида бўлади.

ЎҚИНГ: Энди Apple’нинг ўзини ўғирликда айблашмоқда!

Шунга ўхшаш фикрларни биргина Nikkei айтаётгани йўқ. Дейлик, ушбу агентликнинг маълумоти ҳар доим ҳақиқий аҳволни тўғри тасвирламаслиги мумкин, лекин нима  бўлган тақдирда ҳам, бундай гап-сўзлар бозорга жуда тез таъсир кўрсатиши турган гап. Мана исботи: сўнгги хабарларга кўра,  Apple акцияси 2 фоизга арзонлашган.

Кутилишича, кузга келиб компания учта янги iPhone’ни бозорга чиқаради. Яъни уччала модель ҳам сентябрь ойида бир йўла намойиш этилади.

ЎҚИНГ: iPhone ва iPad’лар учун 2018 йилнинг энг зўр илова ва ўйинлари

LCD-iPhone  700 доллар туради ва ҳозирги iPhone 8 нинг ўрнини боса олади. Айрим таҳлилчиларнинг таъкидлашича, 5,8-дюймли iPhone X  100 долларга арзонлашади (999 доллардан 899 долларга), Бу дегани, энди  6,5-дюймли iPhone X  Apple’нинг энг қиммат смартфони бўлади деганидир, чунки у ҳам 999 доллар эди.

Apple iPhone X 64GB

Процессор: Apple A11 Bionic

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!