Apple’да кимнинг қасди бор – YouTube’нингми ёки Google’нинг?

  •   DiMaX
  •  1352
  •  10.08.2018 17:46

Apple’да кимнинг қасди бор – YouTube’нингми ёки Google’нинг?

Samsung компаниясининг Galaxy Note 9 фаблети тақдимотида мазкур қурилманинг «YouTube Signature Device» тавсифига ҳам эга эканлиги таъкидланди. Яъни, намойиш этилаётган ушбу девайс видеороликлар сервиси тавсия қилган қурилмалар рўйхатига кирган.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 9 тақдим қилинди: Samsung'нинг энг кучли ва қиммат смартфони

Гап шундаки, YouTube жамоаси мазкур видеохостингдаги лавҳалардан тўлақонли завқ олган ҳолда томоша қилиш учун мос келувчи гаджетлар рўйхатини тузган. Унга панорамали суратлар билан ишлай олувчи, видеолар намойишида кадрларнинг юқори тезликда алмашинишини қўллаб-қувватловчи, 4К-видеоларни намойиш эта олувчи ва сўнгги авлод кодеклар билан мос келувчи қурилмаларгина киритилган.

Google’нинг таъкидлашича, сервиснинг махсус муҳандислар жамоаси мобил қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиб, видеолар намойиши имкониятларини яхшилаш устида ишлашади.

Айни дамда YouTube Signature Devices рўйхатида Samsung Galaxy Note 9 планшетофонидан ташқари, Samsung Galaxy S8, Galaxy S8+, Galaxy S9, Galaxy Note 8, HTC U12+, Google Pixel 2, Pixel 2 XL, Sony Xperia XZ2 Premium, Xperia XZ2 Compact, Xperia XZ2, LG G7 ThinQ, V30, Xiaomi Mi 8, Mi Mix 2S, Nokia 8 Sirocco, OnePlus 6 ҳамда Huawei Mate 10 Pro сингари машҳур флагманлар ҳам киритилган. Аммо, буни қарангки, YouTube тавсия этган гаджетлар орасида нафақат купертиноликларнинг юбилей суперфлагмани, балки умуман бирорта ҳам iPhone йўқ!

ЎҚИНГ: Жаҳоннинг энг кучли смартфонлари, уларнинг нархи (2018 йил, август)

YouTube Signature Devices рўйхатига бирорта ҳам Apple смартфони киритилмаганининг расмий сабаби – iPhone’лар Google томонидан ишлаб чиқилган VP9 видеокодекини қўллаб-қувватламайди; натижада Safari фойдаланувчилари видеороликларни 4К форматида томоша қила олмайдилар.

Аммо кузатувчилар бошқа вариантни ҳам илгари суришаётир: YouTube сервиси Google корпорациясига қарашли; у эса Apple iOS рақобатчиси бўлмиш Android операцион тизимини яратиб ва қўллаб-қувватлаб келади. Шу сабабли ҳам қидирув гиганти ўзининг бу борадаги рақиби – купертинолик корпорациянинг смартфонларини YouTube Signature Devices рўйхатига киритмаган.

Тўғри, YouTube сертификацияси харидорларнинг смартфон танлашдаги қарорига жиддий таъсир этиши қийин. Аммо YouTube Signature Devices маркировкасининг ўзиёқ яқин орада танланган қурилмаларнинг маркетинг материалларида акс этиши шубҳасиз.

ЎҚИНГ: "Малика"дан iPhone X ўрнига олиш мумкин бўлган 5 та арзон смартфон

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!