Apple’да яна муаммо: iPhone смартфонларида соат тўхтаб қолмоқда

  •   Saroy
  •  632
  •  21.09.2018 13:08

Apple’да яна муаммо: iPhone смартфонларида соат тўхтаб қолмоқда

Apple смартфонининг  бир нечта фойдаланувчилари бир йўла шикоят бошлашди. Шикоят ноодатий муаммо туфайли пайдо бўлган. Нима эмиш: уларнинг гаджетида соат бутунлай тўхтаб қолган.

Дарвоқе, iPhone тахминан бир хил вақтни кўрсатган: ғалати рақамда тўққизлик ва тўртлик кўринади: «9.47» ёки «9.44» ва шундай давом этади.

ЎҚИНГ:iPhone XS ва XR: Apple’нинг янги флагманлари Geekbench бенчмаркида синаб кўрилди.

Бундай муаммо ҳозирча iPhone 7,  6s Plus’ларда кузатилган ва бу iOS 12’гача янгиланиш билан асло боғлиқ эмас. Қолаверса, ушбу муаммони бартараф қилиш жуда осон. Созлагичга кириб, “сана ва вақт” бўлими очилади, кейин вақт белбоғини автоматик тарзда аниқлагич ўчирилади ва аниқ вақт ўрнатилади. Энг ажабланарлиси, бунга Apple’нинг соат сервери айбдор бўлиб чиқди.

Айрим фойдаланувчиларга эса омад кулиб боқмаяпти. Улар  соат тўхтаб қолганидан кейин қурилма доим “осилиб” қолаётганидан шикоят қилишмоқда.

ЎҚИНГ:Барчасига солиқлар сабаб: Apple техникалари қимматлашмоқда

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!