Apple «дамини олсин» – геймерлар учун Qualcomm флагмани асосида қудратли Android-планшет чиқяпти

  •   DiMaX
  •  419
  •  22.06.2021 15:56

Apple «дамини олсин» – геймерлар учун Qualcomm флагмани асосида қудратли Android-планшет чиқяпти

Планшетлар бозорида етакчи Apple эканлигини ва дунёдаги энг оммабоп учта iPad русумини яқиндагина эълон қилган эдик. Лекин тез орада Android тизимли планшетлар ҳам оммалашувини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: iOS 15 ҳамда iPadOS 15 тақдим этилди: янгиланувчи iPhone ва iPad’лар рўйхатлари

Хитойлик таниқли инсайдер Digital Chat Station маълум қилишича, ишлаб чиқарувчилардан бири Snapdragon 800-сериядаги флагман процессор асосида ўйинбоп планшетни оммавий ишлаб чиқаришга киришган. Мазкур маҳсулот яна кадр янгиланиши 120 ёки 144 герцлик IPS-дисплейга ҳамда 100 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига ҳам эга, деб ёзади у.

Афсуски, геймербоп бақувват планшетни айнан қайси компания тайёрлаётгани масаласи ҳозирча очиқ қолган. Интернетда тарқалган миш-мишларга кўра, бу А-брендлардан бири, яъни Samsung, Huawei ёки Lenovo бўлиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0’га ўтувчи 35 хил Honor смартфон ва планшетлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!