Apple’дан арзон ноутбуклар? Ишониш қийин

  •   Saroy
  •  3147
  •  14.08.2018 12:33

Apple’дан арзон ноутбуклар? Ишониш қийин

Тайваннинг Quanta компанияси 2018 йилнинг тўртинчи чорагида Apple’нинг янги “арзон” ноутбукларини чиқариш билан шуғулланади.  Тахмин қилинишича, янги ноутбуклар сентябрь ёки октябрда чиқарилиши мумкин. Аввалроқ бундай қурилмалар устида иш олиб борилаётгани ҳақда Bloomberg агентлиги ҳамда таниқли таҳлилчи Мин-Чи Куо маълум қилганди.

Хабарда айтилишича, қурилма 13 дюймли  Retina дисплейли модель бўлади, аммо қандай номланиши мумкин (MacBook, MacBook Air ёки бошқача), бунга ҳозирча аниқ жавоб йўқ.

ЎҚИНГ:Apple ходимлари эга бўлган имтиёзлар ҳасадни уйғотади

Ноутбукнинг бошланғич нархи 999 доллар ёки ундан камроқни ташкил этади.

Ҳозирги MacBook Air уч йилдан буён янгиланишни кутмоқда: Ўшанда Apple 11 дюймли моделини тўлиқ бекор қилганди.

Бир неча ҳафта аввал Тайвандаги «Economic Daily News» нашри янги ноутбук ҳақида айрим маълумотларни эълон қилганди. Ушбу маълумотларда айтилишича, Apple ноутбуклари бошланғич босқичда Intel процессорининг  саккизинчи авлоди бўлмиш Kaby Lake  билан таъминланади.  Шу йўл билан, келаси куз ойларида Apple кўп турдаги маҳсулотларини тақдим этиши мумкин, жумладан: янги MacBook, iMac ва Mac mini ҳамда iPad Pro  Face ID билан. Қолаверса компания янги iPhone’ларни ҳам бозорга чиқаришга ҳозирлаб турибди.

ЎҚИНГ:iPhone бунақа жазирамага бардош беролмаслиги мумкин

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!