Apple’ дан тахланадиган қиммат қулоқчин ва бошқа кўп янгиликлар

  •   Saroy
  •  1886
  •  26.06.2018 15:34

Apple’ дан тахланадиган қиммат қулоқчин ва бошқа кўп янгиликлар

Дунёдаги нуфузли ахборот нашрларидан бири ҳисобланган Bloomberg’нинг ёзишича,  Apple овоз узатувчи гаджетларнинг бутун бошли серияси устида иш олиб бормоқда: симсиз қулоқчиннинг янги версияси бўлмиш, AirPods, унинг  Pro-версияси, янгиланган HomePod колонкаси ва тахланадиган қулоқчин модели, яна энг қиммати.

ЎҚИНГ: Хакерлар барибир Apple’дан устун келишди!

2019 йилда  яхши овоз ишқибозлари Apple’дан қатор янгиликларни кутмоқда. Купертиновлик ишлаб чиқарувчилар AirPods’нинг янгиланган версиясини тайёрлар экан, уни Siri овоз ёрдамчиси ва бошқа бир қатор янги деталлар билан бойитмоқда.  Янада қиммат нархда бўлган AirPods Pro модели (ҳозирги нархи 159 доллар) ҳам яқин орада  дунё юзини кўриши керак. Янги қурилма тердан ва ёмғирдан ҳимояланган ҳамда товушни пасайтириш тизимига ҳам эга. Келгусида эса дастурчилар AirPods моделини биометрик датчиклар билан таъминламоқчи. Агар шундай қилинса, шундоғам оммалашиб кетган симсиз қулоқчинга бўлган  талаб янада ошади.

ЎҚИНГ: iPod’нинг зўри Дубайда

Apple  шунингдек, тахлама қулоқчин устида ҳам иш олиб бормоқда, фақат унинг номи ҳозирча номаълум. Манбада айтилишича, улар Beats Studio 3 га ўхшайди ва овоз чиқариши худди студияда ёзилган овозга ўхшаб жаранглайди, аммо гаджет янада қиммат сотилиши кутилмоқда. Қолаверса  “ақлли” HomePod колонкоси ҳам мусиқа ихлосмандлари эътиборини тортиши турган гап. Аммо, аудиогаджетнинг иккинчи авлоди қандай функция олади, буниси ҳали номаълум.