Apple декабрь ойи охирида энг кўп сотилган iPhone'ни эскирган смартфонлар рўйхатига киритади

Apple декабрь ойи охирида энг кўп сотилган iPhone'ни эскирган смартфонлар рўйхатига киритади

Apple 31 декабрь санасида iPhone 6 Plus смартфонини расман эскирган қурилмалар рўйхатига киритади. Бироқ Apple Store ва Apple сервис провайдерлари смартфонга хизмат кўрсатишни давом эттиради. Албатта, бу қўшимча эҳтиёж қисмларининг етарлилигига боғлиқ бўлади. 

2014 йил сентябрь ойида тақдим этилган iPhone 6 ва iPhone 6 Plus компания тарихдаги энг кўп сотилган Apple смартфонлари ҳисобланади. Ушбу икки қурилма 4.7 ва 5.5 дюймли дисплейлар билан жиҳозланган. Шунингдек, улар Apple Pay тизимини қўллаб-қувватловчи биринчи Apple смартфонлари бўлган. 

iPhone 6 Plus'ни ишлаб чиқариш 2016 йилда тўхтатилган эди. iPhone 6 эса баъзи ҳудуд бозорларида 2018 йилгача сотилган. Ушбу смартфонни ишлаб чиқариш бундан беш йил олдин тўхтатилган, бироқ ундан ҳозир ҳам фойдаланиб келинади. 

iOS 13 операцион тизимидан сўнг, Apple расман iPhone 6 ва 6 Plus смартфонларини дастурий таъминот билан таъминлашни бутунлай тўхтатган эди. 

ЎҚИНГ: Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android-смартфонлар иккита рейтингда (AnTuTu, 2021 йил ноябрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!