Apple декабрдаги тақдимотига таклиф этяпти: унда нималарни кўрамиз?

  •   DiMaX
  •  898
  •  19.11.2019 13:03

Apple декабрдаги тақдимотига таклиф этяпти: унда нималарни кўрамиз?

Купертинолик корпорация оммавий ахборот воситалари ходимларига 2 декабрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган тадбири таклифномасини тарқатмоқда. Ундаги маълумотга кўра, анжуман «2019 йилги севимли ўйинлар ва иловалар»ни тақдирлашга бағишланади.

ЎҚИНГ: Мобил ўйинлар тарихида мисли кўрилмаган рекорд! (+видео)

Қизиғи шундаки, Apple аввал ҳеч бунақа тадбир ўтказмас эди, шу боис мазкур анжумандан ҳар нарса кутиш мумкин. Компания одатда ҳар гал декабрнинг бошида йилнинг энг яхши илова ва ўйинларини эълон қилиб қўяверар эди. Афтидан, купертиноликлар бу гал тўлақонли тақдирлаш маросимини уюштиришга ва унда қандайдир янги маҳсулот намойишини ҳам ўтказишга қарор қилишган.

Маросимда қандайдир қурилма тақдим этиладими-йўқми – бу хусусда ҳозирча маълумот йўқ. Эҳтимол, тадбир асосан Apple’нинг рақамли кўнгилочар маҳсулотлар йўналишидаги ютуқларига бағишланар.

ЎҚИНГ: Apple анчадан бери тайёрлаётган бестселлерини ёпиқ тақдимотда кўрсатди