Apple Design Awards 2019: йилнинг энг зўр иловаларини юклаб олинг (+видео)

  •   DiMaX
  •  853
  •  06.06.2019 17:00

Apple Design Awards 2019: йилнинг энг зўр иловаларини юклаб олинг (+видео)

WWDC 2019 кўргазмаси доирасида Apple Design Awards 2019 мукофоти совриндорлари маълум бўлди. Яъни, купертинолик корпорация ўз платформалари учун ишлаб чиқилган энг яхши иловаларни эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Youth mobile» танловида ғолиб ТАТУ талабаси 12,5 миллион сўм мукофот олди

Шундай қилиб, Apple наздида қуйидагилар бу йилнинг энг яхши иловалари сифатида эътироф этилган:

  1. Ordia – «битта бармоққа мўлжалланган» платформер.
  2. Flow by Moleskine – қайдлар яратиш иловаси.
  3. The Gardens Between – вақтни бошқаришга боғлиқ жумбоқли ўйин.
  4. Asphalt 9: Legends – пойга аркадаси.
  5. Pixelmator Photo – график муҳаррир.
  6. ELOH – чиройли интерфейсга эга жумбоқли ўйин.
  7. Butterfly iQ – Ultrasound – ультратовушли диагностика (УЗИ) қурилмалари билан ишлаш учун FDA томонидан маъқулланган дастур.
  8. Thumper: Pocket Edition – heavy-metal ишқибозларига мўлжалланган ўйин.
  9. HomeCourt – The Basketball App – баскетболичиларнинг машқларига мўлжалланган илова.

Пайқаганингиздек, Apple маҳсулоти бўлган қурилмангиз орқали кириб, юқоридаги иловалардан исталган бирининг номидаги ҳавола орқали уни юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Етакчи дастурчилар йилнинг энг зўр ўйинлари рейтингини эълон қилишди (+видео)

Совриндор иловалар ҳақидаги постни App Store дўкони ўзининг расмий Twitter саҳифасида эълон қилган:

Хўш, сиз буларнинг қайсиларидан фойдаланасиз?

ЎҚИНГ: Оммабоп бепул ўйин энди iPhone ва Android-смартфонларга ҳам чиқади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!