Apple дунёнинг энг қиммат компанияси

Apple дунёнинг энг қиммат компанияси

CNBC хабар тарқатган хабарга кўра, Apple компанияси энг қиммат компаниялар рўйхатида яна Alphabet`ни ортда қолдирди. Google таркибига кирувчи Alphabet холдинги бир кечада 3 фоиз акциясини йўқотди, бироқ бу вақтда эса Apple`нинг ҳолатида ўзгариш бўлмади. Яъни Alphabet биринчиликни бир кун ушлаб тура олди холос.

Ҳозир мазкур рўйхатда Apple ва Alphabet`ни Microsoft, Facebook ва Exxon Mobil компаниялари таъқиб қилиб бормоқда.

Охирги марта Google 2010 йилда Apple`дан ўзиб кетган ва иккала компаниянинг умумий қиймати қарийб $200 млрд.ни ташкил этганди. Ўшанда Apple ҳали илк iPad`ни чиқармаган, янги iPhone эса эндигина 3GS асосида ишларди. 2008-2010 йилларда Apple ва Google ўзаро ўрин алмашиб турган.

2012 йилда Apple учун тарихий юксалиш даври бўлди. Компания қиймати $180 млрд.дан $650 млрд.га етади. 2011 йилда Apple Exxon`ни “қувиб” ўтади ва дунёнинг энг қиммат компаниясига айланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!