Apple эгилувчан ва қайишқоқ дисплей учун патент олди

Apple эгилувчан ва қайишқоқ дисплей учун патент олди

Apple компанияси эгилувчан, қайишқоқ ва ўз шаклини ўзгартувчи дисплей ихтироси учун патент олди. Маълумотларга кўра, келгусида Apple смартфонлари цилиндр ёки шар шаклида ишлаб чиқарилиши мумкин. Аммо бундай тахминий фикрларга кўпчилик ишонмайди.

iPhone 6S ва iPhone 6S Plus смартфонларининг савдога чиқарилганига кўп вақт бўлмади, бироқ интернет тармоғида унинг кейинги авлоди ҳақидаги турли хил миш-мишлар урчиди. Баъзи фикрларга кўра, iPhone смартфонининг навбатдаги варианти яқин 2 йил ичида оммага тақдим этилмайди. Айрим манбаларда ёзилишича, iPhone 8 қайишқоқ OLED-экран кўринишини олади.

09f5043bef85b8dfd9788906b64615b6
«Биринчи қайишқоқ iPhone 2018 йилда тақдимот қилиниши мумкин», — деб ёзади Business Korea нашри.