Apple энди дунёнинг энг бой компанияси эмас

Apple энди дунёнинг энг бой компанияси эмас

Microsoft компанияси Apple'ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланди. Бу ҳақида Meduza'га таяниб Daryo хабар бермоқда

ЎҚИНГ: Facebook номини ўзгартирди. Энди у қандай аталади? 

29 октабрдаги савдоларда Microsoft акциялари 1 фоиздан ортиққа қимматлагани сабаб компаниянинг умумий капитализацияси 2,46 триллион доллардан ошиб кетган. Ўз навбатида, Apple акциялари тахминан 4 фоизга тушиб кетди: компаниянинг қиймати 2,41 триллион долларни ташкил этмоқда. 

Microsoft акциялари сўнгги чорак бўйича яқинда чиққан ҳисобот фонида кўтарилмоқда — компания даромади тарихий рекордини ўрнатган. Таҳлилчиларнинг ҳисоблашича, йил охирига қадар натижалар тез ривожланаётган булутли бизнес ҳисобига яхшиланади. 

Apple'нинг чорак ҳисоботлари эса таҳлилчилар кутганидан ҳам ёмон бўлиб чиққан. 

Маълумот учун, 2021 йил бошидан буён Microsoft қиймати қарийб 50 фоизга ўсган бўлса, Apple'да ушбу кўрсаткич 16 фоизни ташкил этди. Сўнгги ўн йиллик ичида Миcрософт энг қиммат компаниялар рўйхатида Apple'ни бир неча бор ортда қолдирди, аммо бу ҳар сафар узоқ муддат давом этмаган. Шу каби ҳолат сўнгги бор 2020 йилнинг ёзида қайд этилганди. 

ЎҚИНГ: Ким Forbes рейтинги тарихидаги энг бой одамга айланди? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.