Apple энди энг сердаромад компания эмас ва яқин орада бўла олмайди ҳам!

  •   DiMaX
  •  1101
  •  02.04.2019 15:38

Apple энди энг сердаромад компания эмас ва яқин орада бўла олмайди ҳам!

Купертинолик корпорация узоқ вақт дунёдаги энг даромади катта компания бўлиб келган. Аммо вазият ўзгармоқда – Apple’нинг ўзида ҳам, бутун дунёда ҳам...

ЎҚИНГ: Тим Кукдан ҳам икки баравар кўп маош олувчи ходим Apple’ни ташлаб кетди

Манбаларнинг хабар беришича, Саудия Арабистони миллий нефть компанияси – Saudi Aramco бу борада биринчиликни купертиноликлардан тортиб олган.

Ўтган йилда Apple компаниясининг соф даромади 60 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган бўлса, Saudi Aramco деярли икки баравар – 111 миллиард долларлик кўрсаткични қайд этган! Янаям қизиғи – шу бир йил мобайнида нефть гигантининг соф даромади нақ 76 миллиардга ошган.

Юқоридаги диаграммада кўриб турганингиздек, учинчи ўриндаги Alphabet купертиноликлардан икки карра кам даромад кўрмоқда. Демак, у ҳали-вери Apple’ни қувиб ета олмайди, аммо Тим Кук компанияси яқин орада биринчиликка чиқа олмайди ҳам.

Масаланинг яна бир жиҳати бор: Саудия Арабистони миллий нефть компаниясини биржага чиқарганидан кейингина Saudi Aramco кўрсаткичлари оммавий маълум бўлган. Яъни, у аввал ҳам дунёдаги энг сердаромад компания бўлса-да, бундан фақат унинг раҳбарларигина бохабар бўлишган.

ЎҚИНГ: Apple энг инновацион компаниялар рейтингида 1-дан 17-ўринга тушиб кетди! (+видео)