Apple энг ғайриоддий маҳсулотини патентлади – бу сизга смартфон ё компьютер эмас!

  •   DiMaX
  •  814
  •  03.12.2018 18:22

Apple энг ғайриоддий маҳсулотини патентлади – бу сизга смартфон ё компьютер эмас!

Patently Apple нашри эълон қилган маълумотга кўра, купертинолик гигант янги бир ишланмаси учун патент олган. Ҳужжатларга қараганда, Apple турли сенсорлар ва датчикларга тўла... кўрпа ишлаб чиқмоқда!

ЎҚИНГ: Podoon – ақлли ёстиқ: у инсоннинг ҳолатига мослашади

Apple тайёрлаётган «ақлли» кўрпанинг кодли номи – iSheet. Унга сенсор экран жойланган бўлиб, кишининг томир уриши, тана ҳарорати ва нафас олиш кўрсаткичларини акс эттириб туради. Кўрпага жами 53 та пьезо-сенсор ўрнатилган, улар тананинг турли қисмларидан саломатликнинг муҳим кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни тўплайди. Олинган ахборотлар кучли «сунъий идрок» тизими ёрдамида таҳлил қилинади ва тўғридан-тўғри шифокорга ёки тиббиёт муассасасига юборилади.

Apple мазкур патентида таъкидлашича, шу каби саломатлик сенсорлари тизими ёстиқда ҳам қўлланиши мумкин. Шунингдек, агар фойдаланувчи истаса, ўз соғлиғи ҳақида маълумот йиғишни тақиқлаб ҳам қўя олади.

Кўриниб турибдики, ушбу технология кўпроқ касалхоналардаги беморларнинг аҳволини мониторинг қилишда қўл келади. Аммо шундай «ақлли» кўрпадан ўз саломатлигидан хавотирда бўлган оддий кишилар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Яна бир жиҳатни ҳам назардан қочирмаслик даркор: Apple кўплаб турли маҳсулотларни патентлайди, аммо улардан айримларигина савдога тақдим этилади. Умуман олганда, купертиноликлар «ақлли» кўрпа ва ёстиқ ишлаб чиқаришлари ҳозирча аниқ эмас. Аммо шунга ўхшаш маҳсулотни аллақачон «хитойча Apple» тақдим этган.

ЎҚИНГ: Xiaomi "ақлли кўрпа"ни сотувга чиқарди